Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Apple дунёдаги энг қимматбаҳо компания номидан маҳрум бўлди
15 Май 2016, 13:35
Apple 2016 йилда иккинчи марта дунёнинг энг қимматбаҳо компанияси номини Alphabet (Google'нинг эгаси) холдингига бой берди. Бунга Apple'нинг асосий ҳамкорларидан компанияга нисбатан билдирилган салбий фикрлар сабаб бўлди. Бу ҳақда Market Watch нашри маълум қилди. Alphabet Inc. холдинги 12 майда Америка фонд бозорларининг очилишида Apple корпорациясини капитализация бўйича қувиб ўтди. Савдонинг очилишида иккала компаниянинг котировкаси камайган, бироқ iPhone ишлаб чиқарувчисининг бозор нархи шиддатлироқ пасайиб кетди: 12 май 18:45 ҳолатига кўра, Google қоғозларининг баҳоси 0,6 фоизга, Apple'ники эса 2,5 фоизга тушиб кетган. Бу пайтда Google капитализацияси 495,9 миллиард долларни, Apple капитализацияси эса 492,6 миллиардни ташкил қилди. Савдо очилишида Apple акциялари донаси 3,1 фоиздан 89,5 фоизга тушиб кетди, бу охирги икки йилдаги минимал кўрсаткич, дейилади манбада. Дунёдаги энг йирик iPhone йиғувчиси бўлган Тайвандаги Foxconn Technology компаниясининг даромад ва фойдаси тушиши инвесторлар умидсизлигига сабаб бўлмоқда.Foxconn'нинг 2016 йил биринчи чорагидаги соф даромади 847 миллион долларгача тушиб, 9,2 фоизга қисқарди. Бу инвесторларнинг дунё миқёсида iPhone сотуви пасайиб кетиши билан боғлиқ хавотирига сабаб бўлди.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1061 | Рейтинг: 0.0/0