Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

АҚШда ўқни тўхтата оладиган металл кўпик яратилди
17 Май 2016, 11:58
АҚШнинг Шимолий Каролина университети олимлари зирҳни тешиб ўтувчи ўқни тўхтата оладиган металл кўпик яратишди. Ўқ узилгандан кейин янги материал снарядни парчалаб ташлайди. Мутахассислар кўпикдан одамни максимал даражада ҳимоя қила оладиган енгил бронежилет яратишда фойдаланишмоқчи. Шунингдек, металл кўпикни автомобилларни ҳимоялашда қўллаш режалаштирилмоқда. Америкалик мутахассислар томонидан яратилган бу материал таркибига бўш пўлат шарчалар қўшилган зангламайдиган пўлат кукунидан тайёрланган. Олимлар кўпикни синовдан ўтказаётганларида 2,5 см қалинликдаги кўпик ўқни тўхтатиб, уни парчалаб юборишга қодирлигини аниқлашди.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 872 | Рейтинг: 0.0/0