Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Москванинг бутун ер усти транспорти Wi-Fi’га уланади
19 Май 2016, 15:49
2016 йил охиригача Москванинг бутун ер усти транспорти – автобус, трамвай ва троллейбуслар бепул симсиз интернет – Wi-Fi’га уланади. Бу ҳақда "Мосгортранс" ДУКга иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда."Янги хизмат йўловчилар орасида оммавийлашмоқда. Mosgortrans_Free тармоғида лойиҳа февралда бошлангандан бери 250 мингдан кўпроқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, интернет-сессиялар миқдори миллиондан ошиб кетди", деб айтди корхона бош директори Евгений Михайлов.Корхона маълумотларига кўра, ҳозирда Москванинг 4 мингдан кўпроқ транспорт воситасига Wi-Fi уланган. Йўловчилар транспортда Wi-Fi’нинг борлигини унинг салонидаги махсус маълумот наклейкасидан билишлар мумкин.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 907 | Рейтинг: 0.0/0