Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Австралияда бир километрли йўловчи поезди ҳаракатга тушди
28 Май 2016, 05:41
Австралияда 1,1 км. узунликка эга йўловчи поезди ишга тушди. «Ган» (Ghan) таркибида 44 та вагон бор. The Daily Mail’нинг маълум қилишича, аввал поезднинг узунлиги 200 метр бўлиб, вагонлари сони 30 та бўлган.Шу маънода, янгиланган «Ган» Австралиядаги энг узун поезд бўлди. 22 май куни у мамлакат бўйлаб биринчи саёҳатини бошлади ва жанубий Аделаидадан шимолий Дарвингача кезиб чиқди. Саёҳат уч кун давом этди.
«Ган»нинг ўртача тезлиги соатига 85 км.ни ташкил этади. У соатига 116 км. тезликкача чиқа олади. Умумий оғирлиги 2,2 минг тонна. Уни иккита локоматив тортади.ар йилнинг май ойидан августига қадар мамлакатнинг жанубидан шимолига томон ҳаракатланади.
«Ган»нинг илк вакили 1929 йилда ҳаракатланган эди. 1980 йилда ҳаракатдан тўхтатилган эди. Маълумот учун: дунёдаги энг узун поезд Бельгияда ҳаракатланади. Унинг узунлиги 1,7 км бўлиб, 70 та вагондан иборат. Оғирлиги эса 2,7 минг тонна. У 1991 йилдан буён ҳаракатда.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 965 | Рейтинг: 0.0/0