Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Жаҳонда илк бор автоном машиналар учун пойга куни ташкил этилади
26 Апр 2016, 18:22
Шу йилнинг май ойи охирларида Калифорниянинг Thunderhill Raceway пойга майдонида ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларнинг бир кунлик треки ташкил этилади. Ташкилотчи сифатида Кремний водийси сармоядори ва тадбиркор Жошуа Шехтер эътироф этилмоқда. Бу ҳақда Ars Technica нашри хабар қилмоқда.

Айни вақтга қадар 15 жамоа трекда қатнашишларини тасдиқлаган. Уларнинг атиги иккитаси бутунлай автоном автомобиль ва хариталарни тақдим эта олишади. Иштирокчилар орасида, Tesla Motors бош муҳандиси Риккардо Бьязини ва iPhone дастурини биринчи бўлиб бузгани билан танилган хакер Жорж Френсис Хотц ҳамкорлигидаги comma.ai лойиҳаси ҳам бор. Апрель ойи бошларида сармоядорлар ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиль ишлаб чиқишни ният қилган ушбу лойиҳага 3,1 миллион доллар маблағ киритишди.

Трекда иштирок этишни хоҳлаган бошқа фирмалар, шунчаки ўзлари ишлаб чиққан маҳсулотлари: сенсорлар, автоном машиналарнинг бошқа транспорт воситалари ёки иншоотлар билан "мулоқот"да бўлишини таъминлайдиган дастурларини синаб кўришади. Ташкилотчилар улар учун махсус автомобиллар тақдим этишади.

Шехтернинг сўзларига кўра, у ҳозирча бирон-бир автомобиль трекни мустақил равишда ҳеч бўлмаганда бир марта тўлиқ айланиб чиқа оладими-йўқми айта олмайди. Бироқ тадбиркор трекнинг доимий тус олиши ва ҳақиқий пойгаларга айланишига ишонч билдирмоқда.

Бундан аввал Германиянинг Audi компанияси ҳам автоном машиналарини пойга майдонида синовдан ўтказган эди. 560 от кучига RS7 модели негизида барпо этилган автоном машина Американинг Sonoma Raceway трассасида синаб кўрилган, ҳайдовчисиз автомобиль 4 км.лик масофани 2 дақиқа-ю 1,01 сонияда босиб ўтган эди.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1083 | Рейтинг: 0.0/0