Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Хитойдаги Auto China 2016 кўргазмасидан фотогалерея
26 Апр 2016, 18:30
Хитой пойтахти Пекинда Auto China 2016 халқаро автосалони очилди. 220 минг квадрат метр майдонда 14 та давлат автомобилсозлик компанияларининг мингдан ортиқ автомобиллари тақдим қилинган.

Кўргазма ташкилотчиларининг баҳолашича, бу йили "Инновациялардан трансформацияга" шиори остида ўтаётган моторшоуга 800 мингдан кўпроқ, жумладан бир неча минг журналист ташриф буюриши кутилмоқда.

Икки йилда бир марта ўтказилувчи бу кўргазмада 1600 стенд намойиш қилинган. Ташриф буюрувчилар 1179 та автомобилга баҳо бера оладилар. 112 та автомобиль премьераси кутилмоқда, 47 та концепт-кар ва 147 та гибрид ва янги энергия манбаларида ишловчи автомобиллар намойиш қилинади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 922 | Рейтинг: 0.0/0