Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Хакерлар Facebook корпоратив тармоғини бузиб кирди
27 Апр 2016, 14:09
Хакерлар Facebook корпоратив тармоғини бузиб кирган ва бир неча ой давомида ижтимоий тармоқ ходимлари аккаунтларидан фойдаланиб келган. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.

Корпоратив тармоқда шубҳали фаолликни шу йилнинг февраль ойида мониторинг пайтида сезиб қолишган.

Суриштирув давомида тахминан еттита, жумладан файлларни юбориш хизматида заифликлар аниқланди.

Шунингдек, хавфсизлик бўйича мутахассислар аниқлашича, камида битта хакер Facebook обрўсига путур етказган ва корпоратив тармоқ доирасида ҳаракатлар амалга оширган.

Facebook фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни корпоратив тармоқдан алоҳида сақлайди. Facebook ходимлари фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларга кириш имкони бор-йўқлиги маълум эмас.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1086 | Рейтинг: 0.0/0