Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

«Одноклассники» WhatsApp ва Telegramнинг рақибини тақдим этади
27 Апр 2016, 14:18
«Одноклассники» ижтимоий тармоғи бир ой ичида “ОК сообщения” номли хабарлар алмашиш учун мўлжалланган мобиль дастурни тақдим этади, деб тармоқнинг матбуот котиби Анастасия Жбанова РБК нашрига берган интервьюсида сўзлаб берди.

Мобиль дастур «Одноклассники» ижтимоий тармоғи машҳур бўлган Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Болгария ва Туркманистон каби мамлакатларда синовдан ўтказилмоқда. Россия бозорида эса мессенжер икки ойдан сўнг ишга туширилади. “Биз бошқа мамлакатлардаги синовлар тугагандан сўнг Россияда ҳам мессенжерни ишга туширамиз”, - деб таъкидлади Жбанова. “Одноклассники” вакили лойиҳанинг сармоядорлари ҳақида маълумот тақдим этмади.
WhatsApp, Telegram ва Facebook Messenger дастурларининг рақиби бутунлай бепул бўлади ва унда рекламалар мавжуд бўлмайди. Рус тилидан ташқари “ОК Сообщения” фойдаланувчилари инглиз, ўзбек ва тожик тилларида суҳбатлашиш имкониятига эга бўлишади.

“ОК Сообщения” мобиль дастури нафақат “Одноклассники”даги дўстлар билан, балки смартфондаги телефон китобига киритилган одамлар билан ҳам чатлашишга имкон беради. Синов муддатида дастур фақатгина Android қурилмаларида мавжуд ва iOS дастурий таъминоти учун эса фақат Ўзбекистонда тестдан ўтказилмоқда. Мессенжерда шахсий ва гуруҳ бўйича чатлар мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар фотосуратлар, видео-, аудио ёзувлар, ҳамда gif-файллар юбора олиш имкониятига эга бўлишади.

“ОК Сообщения” мобиль дастуридаги кўпгина функциялар интернет тармоғисиз ишлайди: фойдаланувчилар учун барча юборилган хабарлар ва медиафайллар очиқ бўлади, офлайн режимида ёзилган хабарлар эса тармоққа уланганда автоматик тарзда жўнатилади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1082 | Рейтинг: 0.0/0