Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Восточний космодромидан "Союз" ракетаси учирилди
28 Апр 2016, 22:16
Восточний космодромидан биринчи ракета парвози амалга оширилди. "Союз-2.1а" ракета-ташувчиси "Михайло Ломоносов", "Аист-2Д" ва SamSat-218Д сунъий йўлдошлари билан 28 апрелда Тошкент вақти билан соат 07:01 да фазога кўтарилди. Фойдали юкламани орбитага "Волга" тезлаштирувчи блоки етказади. Бу ҳақда "Роскосмос" агентлиги матбуот баёнотида маълум қилинди.

Ракетанинг бош қисмининг 3-поғонадан ажралиши 07:10га белгиланган эди. SamSat-218Д нанойўлдоши "Волга" блокидан 09:07 да, ундан 10 сониядан кейин "Михайло Ломоносов" ва "Аист-2Д" йўлдошлари ажралиши керак. "Союз"нинг 1-поғонаси Амур вилоятига, 2-поғонаси ва бош обтикатель эса Ёқутистонга тушиши ҳисоблаб чиқилган. Ракетанинг 3-поғонаси эса орбитада космик чиқинди сифатида қолади. "Волга" блокининг ёниб кетмаган бўлаклари океаннинг кемалар қатнамайдиган ҳудудига соат 14:05 да тушади.

Ракетанинг 27 апрелга белгиланган парвози техник сабабларга кўра парвозга 1,5 дақиқа қолганда автоматик режимда бекор қилинганди.

"Михайло Ломоносов" йўлдоши коинот тадқиқотлари ўтказиш, Ер атмосферасининг юқори қатламларида транзиент ёруғлик ҳодисалари, магнитосферанинг радиацион характеристикаларини ўрганиш учун мўлжалланган. Қурилмани Ердан 490 км баландликда учириш мўлжалланган. Йўлдошнинг оғирлиги 645 кг ни ташкил қилади. Йўлдошнинг режалаштирилган хизмат муддати 3 йилни ташкил қилади. Йўлдошга Михаил Ломоносов номидаги Москва давлат университети буюртма берган, "ВНИИЭМ" корпорацияси томонидан яратилган.

"Аист-2Д" Ерни масофадан зондлаш оптик-элекрон қурилмасининг оғирлиги 531 кг ни ташкил қилади ва янги объективга эга.

SamSat-218 нанойўлдоши эса технологик ва таълимий вазифаларни бажариш учун мўлжалланган. У нанойўлдошларнинг ориентациясини бошқариш алгоритмларини синовдан ўтказиш учун қўлланади. Олимлар унинг бортидаги жараёнларни GlobalStar йўлдошли алоқа тизимига уланган мобил қурилма ёрдамида бошқаришмоқчи.

"Союз" ракетаси ва "Волга" тезлаштирувчи блоки "Прогресс" ракета-космик марказида яратилган.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1146 | Рейтинг: 0.0/0