Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Сингапурда ҳайдовчисиз жамоат автобуслари ишга туширилади
30 Апр 2016, 13:32
Сингапур жамоат транспортлари қаторига ҳайдовчисиз режимни жорий этишни мақсад қилган. Бунинг учун маҳаллий йўловчи ташиш хизмати SMRT ва Нидерландиянинг 2getthere Asia компанияси ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа асосида жорий йилнинг сўнгига қадар йўлларда ўз-ўзини бошқарувчи Group Rapid Transit (GRT) учинчи авлод автобусларини ишга туширишни режалаштирган.
Ҳайдовчисиз робот машиналар тўлиқ электрлаштирилган бўлиб, 40 км/соатгача бўлган тезликда юра олиш ва ички конфигурациялари ўзгаргани сабабли 24та йўловчини ташиш имконига эга. Хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган.
Йўл давомида дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай қарама-қаршиликлар ва фавқулодда вазиятлар автоматик ҳайдовчи томонидан назорат қилиб борилади. Йўловчиларга қулай бўлиши учун кенг автоматик эшиклар, кондиционер ва маълумотлар дисплейи ўрнатилган.
Ҳозирча ҳайдовчисиз роботлаштирилган автобуслар бизнес-боғлар, университет шаҳарчалари, шунингдек, метро чеккалари ва бизнес марказларидан парковка қилиш ҳудудларигача бўлган ерларда ишга тушиши режалаштирилмоқда.
Автоном транспорт воситалари одатий йўлларда автомобиль бошқарувчи ҳайдовчилар билан бирга ҳаракатланади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1052 | Рейтинг: 0.0/0