Samsung ўз расмий блогида мобил алоқанинг 6-авлоди устида иш бошлаганини эълон қилди. Компания 6G тармоқни 2028 йилда ишга туширишни, 2030 йилдан бошлаб эса ундан тижорат мақсадларида фойдаланишни режалаштирмоқда.

Фото: Stuff
5-авлод тармоқлари – бу мижозларни фақат Netflix сингари салмоқли контентга эга кўнгилочар сервислар билан таъминлайдиган тезкор интернет эмас. 5G тармоғининг юқори ўтказувчанлик қобилияти медицина ва сунъий интеллектдан тортиб то космосни эгаллаш соҳаларида янги имкониятларни очиб беради. 4G тармоғига нисбатан боғланиш тезлигининг барқарорлиги 10 баробар юқори бўлади. Бироқ, корпорациялар ва илғор технологияга эга мамлакатлар 5G имкониятларини тез орада етарли бўлмай қолишини башорат қилишмоқда. Samsung раҳбарияти ҳам шундай фикрда, улар шу ўн йилликнинг охирига қадар 6G эвазига компания капиталини оширишни режалаштиришмоқда.

Биринчи навбатда 6-авлод тармоғи мижозларга, автоном автомобилларга ва инновацион технологияларга тақдим этилади. Компания 3та йўналишни алоҳида ажратиб олди: аралаш воқелик (XR), юқори сифатли мобил голограммалар ва рақамли нусхалар, деб хабар беради Zdnet.

6G тармоғига қўйиладиган талаблар учта — самарадорлик, архитектура ва ишончлилик. Тармоқнинг тахминий тезлиги 1000 Гбит/с, кечикиш эса 100 микросекунддан камроқ бўлади. 5G тармоғига нисбатан тезлик 50 баробар юқори, латентлик эса 90 фоиздан кам бўлади.

6G тармоғининг кундалик ҳаётга тадбиқ этилиши учун янги архитектура талаблари қўйилади. Унга янги смартфонлар, 6G антенналар, янги диапазон частоталар киради.

Samsung режасига кўра, 6G тармоғининг 2028 йилда ишга туширилиши – ижобий сценарий ҳисобланади. У қайта кўриб чиқилиши ҳам мумкин. Агар ҳаммаси муваффақиятли синовдан ўтса, тижорат тармоғи 2030 йилда ишга туширилади.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA