Кўз ўнгимизда янги авлод пайдо бўляпти. Янги авлодки, ҳаётини гаджетларсиз умуман тасаввур қила олмайдиган, қўлда ёзишдан олдин телефон клавиатурасида ёзишни ўрганаётган, қўлига китоб берсангиз, «зум» ёки «свайп» қилишга ҳаракат қиладиган...
Ҳаётимиз виртуал оламга кўча бошлади. Бу оламда янги пайдо бўлган TikTok, гарчи унда фақат қисқа ва асосан бемаъни видеолар жойланса-да, одамлар соатлаб вақт ажратадиган платформалардан бирига айланиб қолди.
TikTok'ни пандемия деб сифатлашимиз бежиз эмас: биринчидан, ундаги видеолар аксарият ҳолларда мантиқсизлик ва ахлоқсизликка асосланган. Иккинчидан, тармоқ айни шунинг учун ҳам бор-йўғи 2 йил ичида 800 миллиондан ортиқ мухлис тўплади. Таққослаш учун, Instagram 1 миллиард фойдаланувчини 10 йил мобайнида йиғган эди.
Ёш бўлишига қарамай, миллионлаб аудиторияга эга блогер, вайнер, тиктокерлар авлоди улғаймоқда. Бу жараёнлар ўзбекистонлик ёшларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Ўзбек тиктокерларининг маза-матрасиз, ўзидан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмайдиган бу тенденцияга қўшилиб, бир зумда юлдузга айланиши, юз минглаб мухлис орттириши айнан 2020 йилдан бошланди, десак янглишмаган бўламиз.
Эътиборлиси, тиктокерлар орасида аллақачон жамоаларга бирлашиб, House'ларда бирга яшаётганлари ҳам бор. Шуниси хавотирлики, бу House'лар аъзолари – деярли барча ҳолларда вояга етмаган ёки катта ҳаётга эндигина кириб келаётган ёшлардир.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA