Қайд этилишича, компания 2019 йилда 583 млн фунт стерлинг фойда кўрган.
Британиянинг авиация, кемалар ва энергетика учун жиҳозлар ишлаб чиқарувчи Rolls-Royce компанияси 2020 йилни 4 млрд фунт стерлинг зарар билан якунлади.

Қайд этилишича, компания 2019 йилда 583 млн фунт стерлинг фойда кўрган.

Авиация соҳаси учун жиҳозлар ишлаб чиқарувчи бўлинма энг кўп зарар кўрган. Rolls-Royce авиакомпаниялардан компания ишлаб чиқарган двигателлар ўрнатилган самолётларнинг парвоз қилган соатлари учун пул олади. Пандемия сабабли 2020 йилда авиапарвозлар кам амалга оширилгани сабабли тўлов миқдори камайиб кетган.

Компания 9 минг иш ўрнини қисқартиришига ва 5,3 млрд фунт стерлинг молиявий ёрдам олишига тўғри келди. Rolls-Royce қарзларини тўлаш учун 2 млрд фунт стерлинглик активларини сотишни мўлжалламоқда.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA