Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Биноларни бузишда ёрдам берувчи баҳайбат Super Guzzilla роботи
10 Май 2016, 14:19
Японларнинг роботларга бўлган иштиёқи чегара билмайди. Улар, ҳаттоки, харобаларни йиғиштириб берувчи ва биноларни бузувчи машинани ихтиро қилишди. Бу қурилмага Super Guzzilla деб ном берилди. Роботнинг оғирлиги 15 тоннадан ошади, бўйи эса 5 метрни ташкил этади. У мустаҳкам металл корпус, материлларни кесиш ва эзиб ташлаш учун иккита индустриал манипулятор-қўллар ҳамда ҳар қандай ер устида ҳаракатлана оладиган баҳайбат юк машинасининг қаттиқ ғилдиракларига эга. Мазкур робот ривожланган дизайндаги қурилмаларни жиҳозлаш билан шуғулланувчи Taguchi Industrial компанияси томонидан яратилди. Уларнинг бундай манипуляторга эга машиналари 2011 йил Тохокуда содир бўлган цунами ва 1995 йил Кобедаги аянчли зилзиладан сўнг ҳудудларни тозалаш учун синовдан ўтказилиб, ўзининг мустаҳкамлилигини исботлаган.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1019 | Рейтинг: 0.0/0