×

vortexpromMax(50)

Instagram Telegram
Афғонистонда 126 нафар ҳарбийнинг ўлимига сабабчи бўлган террорчи ўлдирилди
Афғонистонда Вардак вилоятидаги ҳарбий комплексга уюштирилган ҳужум ортида турган толиблар қўмондони йўқ қилинди. Бу ҳақда
Reuters ушбу мамлакатнинг разведка фаолияти олиб борувчи махсус хизмати - Миллий хавфсизлик директоратига (МХД) асосан хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, бу шахс 22 январь, сешанба куни кечқурун юз берган авиаҳужум вақтида ўлдирилган. Жангарининг тўлиқ исми кўрсатилмаган. «Номан, етти киши билан бирга, МХД ходимлари уни аниқлаганидан кейин нишонга олинди», - дейилади баёнотда. Шунингдек, унда кўрсатилишича, махсус хизмат террорчиларни таъқиб этиш ва йўқ қилишни давом эттириш ниятида.
Агентликнинг қайд этишича, «Толибон» ҳаракати қўмондон ўлимини тасдиқламаган.
Вардак вилоятида хавфсизлик кучлари базасига ҳужум 21 январь куни содир бўлди. Ўшанда Афғонистон Мудофаа вазирлигидаги манбалар ҳарбий машғулот марказидаги портлаш оқибатида 126 киши ҳалок бўлганини маълум қилишди. Шу билан бирга, расман 36 киши ҳалок бўлгани ва 58 инсон жароҳат олгани хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ «Толибон» асосчисининг ўғли ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.

Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
Афғонистонда 126 нафар ҳарбийнинг ўлимига сабабчи бўлган террорчи ўлдирилди
23.01.2019, 15:28
Добавил: Hurshed |
Просмотров: 908 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]