Баланд уйлар қурилиши масалалари билан шуғулланувчи Баланд бинолар ва шаҳар муҳити бўйича кенгаш CTBUH ўтган ҳафта Норвегияда фойдаланишга топширилган Mjøstårnet осмонўпар биносини дунёдаги энг баланд ёғоч уй деб эълон қилди.
New Atlas нашрининг ёзишича, Брумунндал шаҳрида, Норвегиядаги энг йирик кўл Мьёс бўйида қурилган бинонинг баландлиги 85,4 метрни ташкил қилади ва у бу кўрсаткич бўйича аввалги етакчи – Канададаги Brock Commons биносидан деярли 33 метр баланддир.
18 қаватли ёғоч бинонинг қурилиши 2017 йилда бошланган. Дастлаб унинг баландлиги 81 метр бўлиши кўзда тутилган, бироқ архитекторлар уни 4,4 метрга узайтиришга қарор қилишган. Қурилишда ишланган асосий материал кросс-ламинация қилинган ёғоч (бир-бирига устма-уст қўйилиб, елимланиб, прессланган тахталар) ҳисобланади. Бу материал юқори мустаҳкамликка эга бўлиб, шу билан бирга заҳарли моддалар чиқармаган ҳолда қийин ёнади. Қурувчилар пўлат ёки бетон элементлар ўрнига брусдан фойдаланишган.
Бинонинг умумий майдони 11,3 минг квадрат метрни ташкил қилиб, унинг ичида апартаментлар, меҳмонхона, ресторан, офислар ва сув ҳавзаси бор.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
AndrejKuzin(41) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA