Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ДАДАМНИ СОГИНИБ ЙИГЛАЙМАН!!!
Сизнинг дунёнгизга сиғмайман,дўстлар,
Ҳафталаб уйимдан чиқмайман,дўстлар.
Кулгили туюлар балки ҳолатим
Дадамни соғиниб йиғлайман,дўстлар.

Мени Яратгандан тортиқ билади,
Хатто отасидан ортиқ билади.
Ёстиқдошим эмас, ёстиқ билади,
Дадамни соғиниб йиғлайман,дўстлар.

Йигрма ёшдан ўтдиму дард ўта қолмас,
Кўксимга муз боссам, совута олмас,
Бугун мени онам овута олмас
Дадамни соғиниб йиғлайман,дўстлар.

Ҳурматим жойида, иззат жойида,
Улуғ устозларим сўзи – қоида.
Халқимнинг бошида, пошшо пойида
Дадамни соғиниб йиғлайман,дўстлар.

Ҳасратимга қулоқ солиб тургандир,
Теран хаёлларга толиб тургандир.
Менга жаннатдан жой олиб тургандир,
Дадамни соғиниб йиғлайман,дўстлар.

Ота-онамизи борида кадрига етайлик азизлар!!!
Категория: Ota & Ona Sherlari | Добавил: SONE (22 Июл 2016)
Просмотров: 1828 | Теги: ota, Sher, haqida | Рейтинг: 1.1/17