Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Onam
Юрдим канча айшлар кезиб.
Кýймабмана бир бор сезиб.
Кýзлар нурсиз,кýнгил эзиб.
Интизор кутгоним Онам.
Гул тутмадим кай мохимга.
Борим тутдим банд шохимга.
Борсам хориб хар охимга.
Бир жонин тутгоним Онам.
Дунё дедим дунём колиб.
Бошга оппок сочлар солиб.
Зор,кафтига расмим олиб.
Гам,алам ютгоним Онам.
Дýстлар дедим,пандлар едим.
Пандлар еб хам дýстлар дедим.
Мен ким бýлдим,кимман эдим.
Ёлгизлик тýрт ёним Онам.
Карганг мени аллалари.
Мен деб махзун паллалари.
Кахратон киш чиллалари.
Юпунда юргоним Онам.
Болам деб юз,бошим силаб.
Хакдан факат менга тилаб.
Дардларинг тонгларга улаб.
Ухламай тургоним Онам.
Симлар кокса билдим малол.
Шошдим,кетдим,берса савол.
Тандир бошин суваб бехол.
Хаёллар сургоним Онам.
Кадди долдек,етмишлигим.
Умри дардда кечмишлигим.
Чин мехмоним, кетмишлигим.
Байтимда битгоним Онам.
Гулом бýлдим мехринг туйиб.
Саховатинг,сехринг туйиб.
Хизмат килай пойинг суйиб.
Чин мехрибон жоним Онам.
Категория: Ota & Ona Sherlari | Добавил: Rukhshona (04 Авг 2016)
Просмотров: 1665 | Рейтинг: 1.0/7