Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Онаси хаётлар, онангиз асранг!
Онангиз ёнида
бир зум ултириб,
Мехрли кузларга бир туйиб каранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!
Хаётдан кетганда кадри билинар,
Томокка хаттоки сув хам илинар,
Пушаймон буларсиз, багир тилинар,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!
Калбини гам алам камраб олмасин,
Йулингизни кутиб кузи, толмасин,
Кексайган кунглида армон колмасин,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!
Онасин холидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, бахору киши,
Хеч качон тугамас бу дунё иши,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!
Оналар пойида булса гар жаннат,
Не учун онага килмайсиз хизмат,
Онадан айрилмок энг огир кисмат,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!
Биз учун хадисдур айтган хар сузи,
Дунёда онадай зот борми узи,
Факат кувонч билан ёшлансин кузи,
ОНАСИ ХАЁТЛАР, ОНАНГИЗ
АСРАН
Категория: Ota & Ona Sherlari | Добавил: Naimjon_Old (03 Дек 2016)
Просмотров: 2083 | Рейтинг: 1.0/3