Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Оналарни йиғлатма хаёт!!!
Ҳар куни шу,тун,бемахалда,
Россиядан бўлар қўнгироқ.
Бир оёқсиз энг катта ўғил,
Ким биландир сўзлашар узоқ.

Кўнгли ҳижил муштипар она,
Не гаплигин билолмай халак.
Кенжатойи мусофир юртда,
Олов ичра бўлмиш жизғанак.

Оқсоқ ўғли кирар кўчадан,
Хабар қилди кенжатойинг деб.
Жилмаяди зўраки ёлғон,
Киприк узра ёши илиниб.

Хафта ўтди. Ҳамон шу ҳолат,
Оқсоқ ўғил алдар онасин.
Она эса чарчамас сира
Сўраб кенжа жигарпорасин.

Сезгир она қушдай уйқуси,
Кенжасини тушда қучади.
Қўшни хона,чорасиз ўғил,
Тўлғониб уйқуси ўчади.

«Қандай айтай онам шўрликка,
Ўғлинг ажал билан олишар.
Шифокорлар Худо буюрса,
Балки жонин сақлаб қолишар»

Уйқусини топмай турган чоқ,
Келди хабар таниш рақамдан.
«Муслимбекдан айрилиб қолдик»
Йиғлар ака куйиб аламдан.

Хабар топди қўшни,қариндош,
Фақат она билмас бехабар.
Уғли алдар.
-Муслим бетобдир.
Даволанар,келар тонг,саҳар.

Ҳеч ким боқмас она кўзига,
Кўнгил ҳижил,алдоқчи кўзлар.
Қариндошлар келмиш хол сўраб,
Соғинганимиш онасин қизлар.

Қуёш чиқди истамайгина,
Чақмоқ чақди,йиғлади осмон.
Ўғлинг келар қора тобутда,
Бугун энг оғир тонг онажон!.

Келди улов Югурди она.
-Кани Муслим?
Ҳамма сукутда.
Соғингани алпдай ўғлини,
Кўтариб келдилар тобутда.

Йиғлар она тирнаб бағрини,
Етимликни кўрган болама.
Мусофирда ёшгина жони,
Олов ичра қолган болама.

Осмон йиғлар,йиғладик биз ҳам,
Ака-сингил қилдилар фарёд.
Бор дардинга шукр дейман лек,
Оналарни йиғлатма хаёт!!!
Категория: Hayotiy Sherlar | Добавил: SONE (26 Апр 2016)
Просмотров: 2159 | Теги: Оналарни йиғлатма хаёт!!! | Рейтинг: 1.0/1