Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Аёл
Мудом гийбатингни қилдилар, жимсан.
Дилсиз, ожиза деб билдилар жимсан.
Сени йиғлатиб сўнг кулдилар, кимсан?
Бунча бардошлисан, кучлисан Аёл.

Қучиб қувондилар, ишқин айтдилар.
Гўё қизғондилар рашкин айтдилар.
Кейин унутдилар, сўздан қайтдилар.
Бунча хокисорсан, мунглисан Аёл.

Рузғор деб яшадинг пардоздан йирок.
Юзингда табассум, кўнглингда фироқ.
Қирққа хам етмасдан ох, сочингда ок.
Бунча беминнатсан, бесассан Аёл.

Ёрга боринг бердинг, билди билмади.
Боланг хам улғайиб қарзин қилмади.
Ғам тўла бағринг, эх, кимлар тилмади.
Бунча меҳрибонсан, меҳрсан Аёл.
Категория: Hayotiy Sherlar | Добавил: SONE (20 Авг 2016)
Просмотров: 2152 | Рейтинг: 1.0/9