Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ПУЛ
Ӯзгартирдинг кенг бу оламни,
Йӯқлолмадим жоним холамни,
Тингламайсан мени ноламни.
ПУЛ...

Олдингда анча арзон қадрни,
Синдирдингда тоғдек сабрни,
Қасрга тенгладинг кӯплаб қабрни.
ПУЛ...

Бозор солдинг нозик танани,
Ҳувиллатдинг қанча хонани,
Боладан ажратдинг онани,
ПУЛ...

Меҳр,дӯстлик ор ҳам сотилди,
Ҳақни кӯзига тошлар отилди,
Жазоламадингку қотилни,
ПУЛ....

Севги ӯлди, ҳаёни отдинг,
Оқибатни буткул йуқотдинг,
Кӯнггилларга тиғдайин ботдинг,
ПУЛ...

Кекса-ю ёшга гуноҳ ортдинг.
Ӯз домингга аёвсиз тортдинг,
Гуноҳсизни пичоққа тортдинг,
ПУЛ....

Булбул қилолмайди нолалар,
Отасиз туғилди болалар,
Ҳаёт кандай ӯша ОНАлар.
ПУЛ...

Вақтида олинмас таҳорат,
Сенда кӯп эканда маҳорат,
Шеъримга ҳам бӯлдинг нақорат,
ПУЛ....
Категория: Hayotiy Sherlar | Добавил: osa (04 Сен 2016)
Просмотров: 2311 | Рейтинг: 1.2/5