Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ЎЗНИ АЛДАДИМ...
Баҳорни гўзал деб -
Кузни алдадим.
Шеър борлиғим дея -
Сўзни алдадим.
Муҳаббатин тутган -
Қизни алдадим.
Ўзни алдадим мен -
Ўзни алдадим...

Елкада гуноҳ кўп -
Ҳаққа гувоҳ кўп.
Ҳаётнинг қўлида -
Макр - ниқоб кўп.
Охирим кунида -
Э... воҳ сўроқ кўп.
Ўзни алдадим мен -
Ўзни алдадим...

Отам-у, онамга -
Ширин сўз демай.
Қоракўз, боламга -
Насиҳат қилмай.
Лол бўлиб оламга -
Мақсадим билмай.
Ўзни алдадим мен -
Ўзни алдадим...

Тилимда ўн сўзим -
Тўққизи ёлғон.
Дилимда дард тўла -
Гуллайди армон.
Мол, дунё йўлида -
Қувондим "нодон".
Ўзни алдадим мен -
Ўзни алдадим...
Категория: Hayotiy Sherlar | Добавил: SONE (29 Окт 2018)
Просмотров: 2378 | Теги: АЛДАДИМ..., ЎЗНИ | Рейтинг: 0.0/0