Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Йигит камбағал эди.
Йигит камбағал эди. Унинг сеган қизига
берадиган гўзал қалби ва улкан муҳаббатидан
бошқа ҳеч вақоси йўқ эди.
Сенинг бир ойлик маошинг менинг кунлик
ишлатадиган ҳаражатимга ҳам етмайди-ку
дея очиқ ойдин масҳараомуз рад этилди у.
Йигит:
- Менга имкон бер, барча истакларингни
амалга ошириш уунн кучим борича ҳаракат
қиламан.
Қиз:
- Майли аввал, уст-бошингни яхшилаб ол. Бу
ахволингда сен билан гаплашишга ҳам
уяламан.
Йигит ер билан битта бўлди.
"Мен буни исботлайман кўрасан!" тишлари
ғижирлаб кетди йигитнинг. Қиз истеҳзоли
кулди.
Орадан йиллар ўтди. Бир кун улар савдо
марказида учрашиб қолишди. Қиз йигитни бир
қарашдаёк таниди. Назарида йигит ўша ўша
эди.
- Қалайсан, кимгадир ниманидир
исботламоқчи эдинг? Эпладингми?
Кўринишингдан ҳеч бунақага у
ўхшамайди?
Йигит индамади. Аммо бу сафар у жилмайди.
Шу чоқ уларнинг олдига қизнинг турмуш
ўртоғи келиб қолди ва кўзи йигитга тушиб,
ҳовликканча:
- Яхшимисиз, хужайин? Ие сиз ҳам шу ердан
харид қиласизми? Айтганча, танишинг бу
менинг аёлим.. деди.
Йигит у билан самимий саломлашгач:
- Бир-бирингизга муносиб экансиз,- дея
ҳайрлашди.
Кўчага чиқишганда эр:
- Мана шу одамнинг қўлида ишлайманда.
Жуда оддий, камтар йигит. Кўрдинг- ку,
кўринишидан унақа кўп пул топадиганга
ўхшамайди.
Аёл тилини тишлаб кетарди...
Категория: Hayotiy Hikoyalar | Добавил: Naimjon_Old (04 Фев 2017)
Просмотров: 3473 | Рейтинг: 1.2/13