Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Yigitlarga aytish kerak bo'lmagan 10 ibora

Баъзан яқин инсонимиз билан жанжаллашиб қолсак, жаҳл устида унга ортиқча гапларни гапириб юборамиз. Бундай хатоликларга йўл қўймаслик учун "Antiqa.Net” нашри қуйидаги маслаҳатларни тавсия қилади.

1."Агар мени ростдан ҳам севсанг, қуйидаги вазифаларни бажаришинг керак...”

Бу жумлаларни қандай якунлаш ўзингизга ҳавола, аммо улар ҳар қандай вазиятда ҳам даҳшатли тарзда янграйди! Бир нарсани ёдда тутинг, эркак киши аёлнинг унга нима қилиши кераклигини ўргатишини, ультиматум қўйишини ёқтирмайди. Агар мақсадга тинч йўл билан эришишни истасангиз, суҳбатни бошқача, юмшоқроқ тарзда олиб боришга ҳаракат қилинг. 

2."Бу иш қўлингиздан келмаса, қўйинг, ҳозир моҳир устани чақираман” 

Эркак киши учун рафиқасининг "мўъжизавий куч-қувватига” ишонмаслигидан ёмон нарса йўқ. Ҳа, балки турмуш ўртоғингиз ҳақиқатан ҳам раковинани тузата олмас, аммо унинг "қаҳрамонлик” қилишига бироз йўл қўйиб берсангиз, ҳеч нима йўқотмайсиз. Беҳуда уриниш жонига теккач, балки ўзи уста чақиришни истаб қолар.

3."Гаплашиб олишимиз керак…”

Нохуш тарзда ўтиши кутилаётган суҳбатлар айнан шу ибора билан бошланади. Демак, турмуш ўртоғингиз ўзини негатив суҳбат учун тайёрлаб, етказмоқчи бўлган хушхабарингизни ҳам фожиали тарзда қабул қилади.

4."Мени бир муддат ёлғиз қолдиринг”

Агар шу жумлалар билан муносабатингизга чек қўйишни истасангиз, яхшиси хоҳишингизни очиқ тушунтирганингиз маъқул. Чунки эркаклар ҳамма гапни тўғри қабул қилганидан, шамангизни тушунмаслиги, қайтишингизни кутиши мумкин. Бирга бўлишни хоҳламас экансиз, уни умидлантиришнинг нима кераги бор?

5."Сиз жудаям келишган, ақлли инсонсиз, аммо ҳазил-мутойибани тушунмайсиз”

Кўпчилик эркакларни уларнинг хунуклиги, ахмоқлиги ҳақидаги хабарни хотиржам қабул қилиши, аммо ҳазил-мутойибани тушунмасликда айблашлари ҳақорат бўлиб янграши, хафа қилиб қўйиши мумкин.

6."Овқатнинг пулини сиз тўлайсиз, тўғрими?”

Агар севган йигитингизга шу саволни берадиган бўлсангиз, у фақат пул учун мен билан учрашиб юрибди деган фикрга бориши мумкин. Ресторанга овқатланишга борганда, яхшиси, овқатнинг ярим пулини тўламоқчи бўлгандай, пул узатинг. Шунда ёнингиздаги йигит ҳақиқатан ҳам олийжаноб инсонми ё йўқми билиб оласиз.

7."Менгача нечта қиз билан учрашгансиз?”

Сиз ростдан ҳам шу саволнинг жавобини эшитгингиз келяптими? У ҳозир қандай рақамни айтишидан қатъи назар, барибир сизга ёқмайди... тўғрими?

8."Илгари учрашган қизингиз ҳақида гапириб беринг”

Нима учун? Наҳотки унинг ўтмишидаги аёл сизга қизиқ бўлса? Ўзингизни бундай мулоқотларингиз билан унга ўтмишдаги туйғуларни эслашга яна бир имкон берасиз. Сизга шу керакми?

9."Қоматингиз спортчиларникига ўхшамайди”

Албатта, эркаклар жуфтларининг бундай шамаларини ёқтирмай қабул қилишади. Чунки улар қадди-қоматлари келишган, хушсурат бўлишни хоҳлашади. Бу гапни айтсангиз, у спортзалдан бери келмай, сизни ҳам унутиб юбориши мумкин.

10."Нега менга илгаригидай эътибор бермаяпсиз? Наҳотки латофатли бўлмасам?”

Эркак киши ҳам тирик жонзот, баъзида унинг ҳам кайфияти бўлмаслиги мумкин. Буни фожиага айлантириш шарт эмас. Ундан эркаклик вазифаларини талаб қилиш шарти ҳис-туйғуларини баттар сўндириши мумкин.

Категория: Советы для женщин | Добавил: SONE (05 Июн 2016)
Просмотров: 1415 | Рейтинг: 1.0/1