Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ҲОМИЛАДОРЛИКДА ФОЙДАЛИ ВИТАМИНЛАР

1
1.
B9 витамини (фолат кислотаси)

Бўйингизда бўлганини билган заҳотингиздан бошлаб, рационингизни B9 витамини билан бойитинг. Бу витамин ҳомила умуртқа поғонасида туғма нуқсонлар юзага келишининг олдини олади. B9 витамини тўқ яшил сабзавотлар, кўкатлар шунингдек, сабзи, қовун, қовоқ, лавлаги, туxум сариғида бўлади.

B6
2.B6 витамини

Ҳомиладорликнинг саккизинчи ҳафтаси тугаётганда, эрталаблари кўнгил айнишлар, оёқларда томир тортишиши ва айниқса асабийлашиш кузатилади. Ана шундай пайтда B6 витамини ёрдамга келади. Бу витамин ҳомила марказий асаб тизими тўлиқ ривожланишида катта роль ўйнайди. Умуман В гуруҳига мансуб витаминлар нон, карам, ловия, гречиха, ёнғоқ, балиқ маҳсулотларида бўлади.

magniy
3. Магний ва
A витамини

Ҳомиладорликнинг 11 ҳафтасидан бошлаб, ҳомила суякларининг ўсиши тезлашади. Туғилажак миттивойнинг бўйи, оғирлиги, бошининг ҳажми онанинг айни шу даврда магнийни қанча истеъмол қилганлигига боғлиқ. Тарвузни магний хазинаси десак ҳам бўлаверади. Шунингдек анжир, бодом, банан ва тўқ яшил сабзавотларда ҳам магний маълум миқдорда мавжуд. А витамини эса она ва боланинг бўғимларни мустаҳкамлайди. А витамини балиқ мойида, жигарда, туxум сариғида, янги соғилган сут ва сариёғда, қолаверса сариқ рангли меваларда бўлади.

VitaminD
4.
D витамини ва Омега-3 комплекси

Иккинчи уч ойликдан бошлаб, кайфиятингиз яxшиланади, кўнгил айнишлардан xалос бўласиз. Ҳомила эса деярли бутунлай шаклланиб бўлади. Бу даврга келиб раxитга қарши Д витаминига алоҳида этибор қаратинг. Бу витамин қуёш нурлари таъсирида она терисида ишлаб чиқарилади, қуёшсиз мавсумларда эса унинг дори шаклидагисини қабул қилинг. Омега-3, барча балиқ турларида, балиқ ёғида, туxум сариғида, сут ва сут маҳсулотларида мавжуд.

5
5.Темир моддаси

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафталигидан бошлаб она организмини темир моддаси билан бойитиш тавсия этилади. Агар қуйидаги маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилсангиз, дори кўринишидаги темир препаратини ичишга хожат қолмайди. Рационингизга мол, товуқ ва курка гўштидан тайёрланадиган таомларни кўпроқ қўшинг. Шунингдек ловия, олма, қуруқ мевалар ҳам темир моддасига бой.

Категория: Советы для женщин | Добавил: SONE (17 Июл 2016)
Просмотров: 1470 | Рейтинг: 1.0/1