Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

СОЧ ЎСТИРИШНИНГ 6 ШАРТИ
1.ҚИРҚИБ ТУРИНГ. Вақти-вақти билан соч учидан қирқтириб турсангиз, соч илдизи меъёрида ривожланади, соч гуллаши, куйиши кабиларни ҳам бартараф этади.
2. ЁҒ БИЛАН УҚАЛАШ. Канакунжут ёки чакамуғ ёғини буғли ваннада илитиб, соч илдизи енгил уқаланса, бошда қон айланиши яхшиланади.
3. ТУХУМ ОҚИ. 2-3 дона тухум оқини аталаб, соч илдизидан узунасигача суртинг. 15 дақиқадан сўнг шампун билан ювиб оласиз.
4. ТАРАШ. Кунига 4 марта сочингизни тараб туринг. Бунда соч фолликуласининг фаолияти яхшиланиб, ўсиши тезлашади.
5. ПРОТЕИНЛИ МАҲСУЛОТЛАР. Балиқ гўшти, сут-қатиқ, тухум, банан – сочлар соғломлиги учун фойдалидир.
6. КАРТОШКА ШАРБАТИ. 2-3 та хом картошкани қирғичдан ўтказиб, шарбатини сочингизга суртасиз-да, 15 дақиқадан сўнг ювиб оласиз. Соч толасини қалинлаштириб, тўкилишидан ҳимоялайди.

Мақолани Miss 97 махсус Antiqa.net учун тайёрлади!
Категория: Уход за телом (Тана парвариши) | Добавил: miss97 (03 Сен 2016)
Просмотров: 1357 | Рейтинг: 1.0/2