Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Бўйсунмайдиган сочларни қандай уддалаш мумкин?
Куз-қиш мавсуми келиши билан кўпчилигимиз сочларнинг статик электрланиши ва қайрилмаслик муаммоларига дуч келамиз.

Сочлар нима учун электрланади?

Куз ва қиш фаслларида сочларнинг ҳолатига нафақат совуқ ҳаво, балки кондиционерлар ва иситгичларнинг иссиқ ҳавоси ҳам таъсир кўрсатади. Бунга қават-қават кийимлар, осон электрланадиган сунъий толали шaпкалар ва шарфлар ҳам қўшилади.

Натижада сочларда ҳаво алмашиши бузилади, себум эса соч толалари орасида бир текисда тарқалмайди: сочлар электрлана бошлайди, қуруқ ва мўрт бўлиб қолади. Табиийки, бундай сочлар турмаклашда қайрилмайди ва тўзғиб кетади.

Интенсив парваришлаш

Сочларнинг соғлом кўринишини тиклашда шампунлар, балзамлар ва ёғли, асалли, манголи ва алоэли ниқоблар ёрдам беради. Бундай воситалар сочларни сифатли тарзда намлайди ва уларни майинлаштиради.

Парвариш қилиш жараёни ҳам жуда муҳим. Сочларни иссиқ сувда ювманг: у сочлардаги намликни тортиб олади. Бальзам ва кондиционерларни сочларда одатдагидан узоқроқ ушлаб туринг.

Beauty-routine

Агар сиз сочларингизни ҳар куни ювишга ўрганган бўлсангиз, бу одатингизни ўзгартиришингизга тўғри келади. Совуқ пайтларда тез-тез бош ювиш сочларни ҳаддан ташқари қуритиб юборади, шунинг учун улар тўзғиб кетади.

Сочларингизни ҳеч бўлмаса кунора ювинг. Бундай режимда соч толалари бузилишга улгурмайди, шу билан биргаликда ташқи муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш учун зарур бўлган себумни кўп миқдорда йўқотмайди.

Ювиб бўлмайдиган парваришлаш

Сочларни махсус ювиб бўлмайдиган усулда парваришлаш уларга қўшимча ҳимоя бағишлайди. Қулай қилиб ишланган пуркагич шаклидаги балзамлар сочларни керакли моддалар билан таъминлаш билан бирга тангачаларини текислайди ҳам. Одатдаги турмаклашдан олдин уларни ҳўл сочларга суринг.
Категория: Уход за телом (Тана парвариши) | Добавил: Semeh (11 Окт 2017)
Просмотров: 1216 | Теги: қандай, Бўйсунмайдиган, уддалаш, мумкин?, сочларни | Рейтинг: 0.0/0