Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Насриддин афандининг хотини аччиқ
Насриддин афандининг хотини аччиқ
гармдорини яхши кўрар, афандининг эса
аччиққа сира тоқати йўқ эди. Шу сабабдан
тез-тез уришиб туришарди. Бир куни ҳатто иш
қўйди-чиқдигача борибди. Қариндошу қўни-
қўшнилар ўртага тушиб уларни яраштириб
қўйишибди. Афандининг хотини энди овқатга
сира гармдори солмайман, деб тилхат
берибди.
Барибир ўрганган кўнгил деганларидек,
кунларнинг бирида Насриддин афанди йўғида
хотини аччиққина қилиб ош дамлабди, ошга
шунчалик кўп гармдори солганидан, беихтиер
кўзлари ёшланибди.
Нима бўлди, хотин? Нега йиғлаяпсан? –
сўрабди шу пайт уйига кириб келган афанди.
Қувонганимдан, дадаси, – эркаланибди хотини
ош солинган лаганни яшираркан. — Мени яхши
кўришингиз рост экан, бу кун эрта қайтибсиз.
Афанди хам анойи эмас, дарров гап
нимадалигини пайкаб, кулиб юборибди.
Сиз нега куляпсиз?
Топқирлигингга балли, хотин… Аммо, мен хам
аччиқ кўз ёш тўкаманми, деб қўрқяпман.
Нега? – сўрабди хотин.
Нега бўларди, тилхатингни йўқотиб қўйдим-да.
Бу гапни эшитган хотини хандон отиб кулиб
юборибди.
Категория: Анекдоты | Добавил: Naimjon_Old (04 Фев 2017)
Просмотров: 1197 | Рейтинг: 1.0/2