Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Тарвузни дастурхонга тортишнинг оригинал 10 та усули

Тарвуз — биз ёзда жуда хуш кўрувчи полиз маҳсулотларидан бири. Тетиклаштирувчи ва серсув тарвуз иссиқ кунларда десерт сифатида идеал тарзда мос келади. Бироқ тарвуз ея туриб, унинг сувларини оқизмаслик учун кишидан юксак моҳирлик талаб этилади.

Биз тарвузни қошиқ билан ейиш энг лаззатли усуллардан бири эканлиги борасида баҳслашмоқчи эмасмиз. Бироқ AdMe сайти тарвузни дастурхонга тортишнинг ўзига хос усуллари билан бўлишди.

Бундай оригинал усуллардан меҳмонларнинг боши кўкка етади!

Тарвузли коктейл

kokteyl1

Уйингизга ташриф буюрганларни тарвузли коктейллар билан меҳмон қилинг.

Тарвуз грил

gril

Кўпчилик тарвузни грилда қовуриш мумкинлигини билмаса керак. Ушбу ноёб таомни тайёрлаб кўринг.

Тарвуз таёқчалари

tayoqchalar

Тарвузни дастурхонга тортишнинг жуда оддий ва ўзига хос усули.

Тарвузли юракчалар

yurakcha

Бундай шаклларни тайёрлаш учун сизга печеньелар учун мўлжалланган шаклчалар ёрдам беради.

Тарвузли торт

tort

Мевалар, бодом ёрмаси ва крем ёрдамида тайёрланган бу ажойиб торт кесилмагунча ҳеч ким унинг анъанавий торт эканлигига шубҳа қилмайди.

Мевали тарвуз

mevali

Тарвузли ичимлик

ichimlik

Бундай тарвузли ичимлик ёз кунлари учун айнан мос келади

Тарвузли қадаҳчалар

qadahchalar

Базм кечалари учун ажойиб ғоя.

Тарвузли салат

salat

Тарвуз ва сир (фета) ёрдамида тайёрланган салат. Қолаверса салат учун идиш ҳам ўзи билан.

Тарвузли сорбет

sorbet

Тарвуздан шоколад бўлакчалари солинган тетиклаштирувчи сорбет тайёрланг.

Категория: Кулинария (Пазандачилик) | Добавил: SONE (20 Авг 2016)
Просмотров: 1949 | Рейтинг: 1.0/5