Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

«Шоколадли қор» торти Қишни соғинганлар учун...
Зарур масаллиқлар: 2 стакан ун, 1 стакандан шакар ва қатиқ, ярим стакан сметана, 2 дона тухум, яримта лимон, 3 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси; ичига солишга: 350 гр. музлатилган олча ёки олча мураббоси; кремига: 2 стакан сметана, 100 гр. сариёғ, 1 стакан шакар; безак учун: 50 гр. шоколад.
Тайёрланиши: 1. Қатиқ, сметана ва истеъмол содасини аралаштириб, 5 дақиқага қолдиринг.
2. Тухумни шакар билан кўпиртиринг. Кейин қатиқли аралашмани қўшиб, лимон шарбтини солинг-да, кўпиртиришда давом этинг. Сўнгра какао ва ун қўшамиз. Пишириқ қоғози солинган қолипга хамирни қуйиб, 180 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. 35 дақиқада пишади. Пишгач коржларни энига икки бўлакка бўлинг.
4. Олча меваларни битта коржнинг устига териб чиқинг.
5. Шакар, сметана ва хона ҳароратида юмшатилган сариёғни аралаштириб, крем тайёрланг. Кремнинг ярмини олча мевасининг устидан солиб, иккинчи коржни қўйинг. Қолган кремни устидан солиб, юзига шоколад қириндисини сепинг-да, музлаткичга жойланг.
6 кишилик
1 соат
Категория: Кулинария (Пазандачилик) | Добавил: SONE (17 Июл 2016)
Просмотров: 1138 | Рейтинг: 1.5/2