Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Суратда нимани кўрдингиз?
НАТИЖАЛАР:

1. Портлашни» кўрган бўлсангиз.
Бу дегани сизда тасаввур қилиш хусусияти жуда яхши ривожланган. У сизга қийин вазиятларда жуда яхши ёрдам берган. Хойнахой Сиз ижодкор одамсиз ва санъат, сартарошлик соҳасида ёхуд стилист бўлиб ишлайсиз. Агар сизнинг касбингиз ижодкорликдан узоқ бўлса, билингки сизнинг очилмаган қирраларингиз бор ва бунга аҳамият бериб ривожлантириш керак. Ўйлаб кўринг, болалигингизда нима қилишни яхши кўрардингиз? Расм чизишними ёки қўшиқ айтишними? Ҳар қандай холатда ҳам қўшимча хобби сизга халақит қилмайди, бу ҳақида бир ўйлаб кўринг.

2. «Иккита қўл» кўрган бўлсангиз:
Сизда тасаввур қилиш хусусияти яхши ривожланган, шу билан биргаликда вазиятга мантиқан баҳо бера оласиз.
Авваламбор сиз борича кўрасиз. Сиз теран фикрлайдиган шахссиз. Сиздан қўрқмасдан маслаҳат олса бўлади. Совуққонлик ва теран фикрлилик сизга энг қийин ҳолатларда ҳам зўр ёрдам беради.
Сиз ҳеч қачон ваҳима қилмасдан оғир босиқлик билан бошқаларни ҳам тинчлантира оласиз. Одамлар сизни кучли шахс деб биладилар ва сизга интиладилар.

3. Дарахт
Сиз ўта синчиков инсонсиз. Арзимасдек туйилган барча деталларигача эътибор берасиз. Сиздан ҳеч қандай сирни беркитиб бўлмайди. Шу билан бирга сиз атрофингиздагиларни кайфиятини сезасиз. Шу боисдан улардан муҳим хабарни билиб олиб хоҳлаган вақтингизда, ўзингизга ёққан усулда ва мақсадда уларга мурожаат қиласиз. Сиздан яхши бухгалтер, аудитор, молиявий консультант, кассир чиқади. Умуман сиз диққат ва ҳушёрлик талаб қилинадиган соҳаларда омадли ишлайсиз.

4. Ҳеч нарса.
Агар суратга қараб ҳеч нарса кўрмаган бўлсангиз демак сиз дам олишингиз керак. Сиз чарчагансиз ва қийин масалаларни ҳал қилолмайсиз. Сиў учун вазиятга ташқаридан баҳо бериш осон эмас. Сиз ҳаммасини тўғри қабул қиласиз. Дам олинг. Табиат қўйнида, сокинликда ўтказган вақтингиз сизга жуда ёрдам беради ва сиз ўзингизда янги чўққиларни забт этишга куч топасиз.
Категория: Психологические тесты | Добавил: SONE (07 Май 2017)
Просмотров: 3555 | Рейтинг: 1.0/11