Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Қайси мевани ёқтирасиз? Шунга қараб, феъл-атворингизни аниқлаймиз!
Қулупнай
Ёқимтой, хушмуомиласиз. Ҳамма билан бирдек тил топишасиз. Ҳасад сизга ёт тушунча. Арзимаган нарсалар учун асабийлашмасликка ҳаракат қиласиз. Бироқ куюнчак инсонсиз.

Шафтоли
Доим ҳамманинг диққат марказида туришни истайсиз. Очиқўнгил ва ҳақиқатгўй, кечиримлисиз. Жуфтингиз учун доим суюклисиз.

Гилос
Назокатли, мулойим ва бағрикенг. Туйғуларингиз, ҳар бир қилган ишингиз юракдан. Ҳазил-мутойибани севасиз, ғийбатдан эса узоқроқ юринг.

Олма
Ғайритабиийликни ёқтирасиз. Доим биринчиликни интиласиз ва буни уддалайсиз. Сиздан зўр раҳбар чиқади. Сайёҳат қилиш жону дилингиз.

Мандарин
Жудаям одоблисиз. Муаммолардан қўрқасиз. Ғурурингиз сабаб ўз ўрнингизни йўқотмайсиз. Атрофингизда яхши дўсту ёронларинигз кўп. Битта камчилигингиз, баъзан жиддий иш тутмайсиз.

Банан
Севимли, ёқимли ва жўшқин инсонсиз. Сизга ўзингизга бўлган ишонч етишмайди, холос. Ҳамма нарсани уддалайсиз. Аммо ўзингиздан кўнглингиз тўлмайди.

Ўрик.
Ёлғизликни, хаёл суришни яхши кўрасиз. Фақат яқин инсонларингизгагина кўнгилингизни очасиз. Ижодкор инсонсиз, туйғуларингизни қоғозга туширинг.

Апельсин.
Сабрлисиз! Янгилик яратишни ва тезкорликни истайсиз. Умидсизликка тез бериласиз, дўстларингиздан ҳам шубҳаланасиз. Унутманг, бу сизга ярашмайди.
Категория: Психологические тесты | Добавил: SONE (19 Янв 2019)
Просмотров: 4739 | Теги: феъл-атворингизни, аниқлаймиз!, мевани, қараб, Шунга, ҚАЙСИ, ёқтирасиз? | Рейтинг: 5.0/1