Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Пулим куп булганда
Балки юлдуз бӯлардим.
Кӯкда ойдек тӯлардим.
Йиғламасдим кулардим.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Давра тӯрда турардим.
Эгикмас тик юрардим.
Давру даврон сурардим.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА..
Боғда сайрарди қушлар.
Рӯёб бӯларди тушлар.
Гуллар кӯнглимни хушлар.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Юрмас эдим мен чакки.
Эшитмасдим кун дакки.
Ӯйнаб кӯрардим хакки.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Оғримасди бошим ҳам.
Гуллар эди тошим ҳам.
Оқмас эди ёшим ҳам.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Оғил тӯларди молим.
Дӯстим сӯрарди ҳолим.
Ӯқиб бӯлардим олим.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Отдан олиб эгарди.
Душманим бош эгарди.
Севган ёрим тегарди.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Кулиб боқиб офтобим.
Нозланарди моҳтобим.
Чиқар эди КИТОБим .
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Мева берарди сада.
Пулни қудрати шу-да.
Бӯлардим яхши дада.
ПУЛИМ КӮП БӮЛГАНИДА...
Азоб нима билмасдим.
Сочларимни юлмасдим.
РОССИЯга келмасдим.
ПУЛИМ К ӮП БӮЛГАНИДА...
Раҳмонов Жаҳонгир Сухандон
Категория: Hazil sherlar | Добавил: osa (14 Авг 2016)
Просмотров: 2580 | Рейтинг: 1.0/2