Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Тириклай ўлдинг.
Тириклай ўлдинг.
Биламан мен сенга керак эмасман.
Шунчаки юракни ўйнатиб тўйдинг.
Ўзгага сенчалик мехр бермасман.
Севмайин севишни ўргатиб қўйдинг.
Хайдама ёнингдан кетаман хамон.
Софгина туйғуни хазилга йўйдинг?
Хуморим тутади бир куни ёмон.
Сўз демай йўлимни кўрсатиб қўйдинг.
Қидирма тушингда рухим қидирма.
Ишқимни ханжарсиз тириклай сўйдинг.
Қайт дема қайтмайман бағримни тилма.
Хижронла хисларим музлатиб қўйдинг.
Яшадим бил сенсиз яшайман хамон.
Лабимнинг болига бунча тез тўйдинг.
Унутма бир куни бўларман армон.
Умининг кўзларин хеч очиб қўйдинг.
Қадрингни билмасанг қадр топмайсан.
Айт нега қалбимни қахшатиб ўйдинг.
Қайтсангда аввалдек вафо кўрмайсан.
Бевафо кўчасин кўрсатиб қўйдинг.
Сен энди мен учун тириклай ўлдинг.

© Умида Ахмад
Категория: Ayriliq & Xiyonat sherlari | Добавил: Naimjon_Old (17 Ноя 2016)
Просмотров: 1257 | Рейтинг: 1.0/1