Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Eslamang sira
Қўйинг уни эсламанг сира,
Пок севгингиз увол бўлмасин.
Бугун қадр топинг, азизам,
Эрта келиб девор бўлмасин.
Қўйинг уни эсламанг сира,
Ҳайф ундайга кўз ёши сели.
Хор бўлсангиз ўзгарармиди,
Яхши ёнга ўзгармас феъли.
Қўйинг уни эсламанг сира,
Соғинчингиз билдириб қўйманг.
Сиз бира бор яшайсиз,ахир,
Қалбингизни ўлдириб қўйманг.
Қўйинг уни эсламанг сира,
Мағрур яшанг, кўтаринг қадни.
Бир одамда минг бир синоат,
Енгар барин одамзод дардни.
Қўйинг уни эсламанг сира,
Елкангизга йўлатманг гардни.
Шу номарддан бошқаси йўқми,
Сўранг Ҳақдан, яхшини-Мардни.
Қўйинг уни эсламанг сира,
Дунё шусиз ғурбатга тўлган.
Қайлардадир қиронли кунлар,
Улар ишқни унутиб бўлган.
Қўйинг уни эсламанг сира,
Шукр айланг тўрт мучангиз соғ.
Унга дея гул экманг баҳор,
Бор аламдан яратинг бир боғ.
Қўйинг уни эсламанг сира,
Шу гапим ҳам етгайдир, илло.
Ҳақни эсланг, қилинг яхшилик,
Яхшисини етказар Оллоҳ.
Қўйинг мени эсламанг сира,
Мен нотавон, вафосиз виждон.
Бандагамас, Оллоҳни суйган,
Унутинг деб сўрар Алижон.
Категория: Sog'inch sherlari | Добавил: Rukhshona (04 Авг 2016)
Просмотров: 1691 | Рейтинг: 1.0/3