Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Соғинмадингми?
Соғинмадингми?

Хамон сенда кўнглим,
Ё билмадингми?
Олисдаги севгилим,
Соғинмадингми?

Қалбимга кириб армон,
Мени қийнайди хар он,
Висолинг насиб қачон, 
Соғинмадингми?

Тунлар ўртанар юрак,
Унга фақат сен керак,
Борлигингдан бер дарак,
Соғинмадингми?

Қовриляпман қонимга,
Қарагин ахволимга,
Келмайсан хеч ёнимга,
Соғинмадингми?

Ойлар бўлди кўрмадим,
Йиллар бўлди кўрмадим,
Сени жуда соғиндим,
Соғинмадингми?

Танамни босиб титроқ,
Қийнайди мени фироқ,
Кўнглим ёритмас чироқ,
Соғинмадингми?

Қоронғу кеча кундузим,
Кўринмас менинг юлдузим,
Чиройлигим ой юзлигим,
Соғинмадингми?

Менсиз бутунми бахтинг,
Ёлғонми дилда ахтинг,
Дейди ошиқ Қодиринг,
Соғинмадингми?
Категория: Sog'inch sherlari | Добавил: SONE (19 Авг 2016)
Просмотров: 4259 | Рейтинг: 1.3/11