Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

SMS
Дардингни айтолмайсан.
Соғиниб етолмайсан.
Йӯлингдан қайтолмайсан.
Йӯқламаса SMS.

Ёғингга қовриласан.
Сомондек совриласан.
Айт қандай овунасан.
Йӯқламаса SMS..

Ич ичингдан йиғлайсан.
Қон дилингни тиғлайсан.
Кенг дунёга сиғмайсан.
Йӯқламаса SMS.

Овқат ҳам ейолмайсан.
Яхши кийинолмайсан.
ТЕЛ дан кӯз узолмайсан.
Йӯқламаса SMS.

Ориқлайсан кун сайин.
Ишингда йӯқдир тайин.
Бӯлолмайсан ҳеч майин.
Йӯқламаса SMS.

Ҳамма ҳайрон ишингдан.
Айриласан ҳушингдан.
Жонон кетмас тушингдан.
Йӯқламаса SMS.

Тошдек ботади болиш.
Қиласан доим нолиш.
Юрак билан қил олиш.
Йӯқламаса SMS...

Рахмонов Жахонгир Сухандон.

28 08 2016й
Категория: Sog'inch sherlari | Добавил: osa (04 Сен 2016)
Просмотров: 3925 | Рейтинг: 1.0/3