Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

"Сиз,ўзгага аталган ёрми?"
Кўксимни ёр, юрагимни ол.
Сўнг савол бер "севганинг борми?"
У айтади кўзи жиққа ёш.
"Сиз,ўзгага аталган ёрми?"
Боқ яхшилаб ғамлар сочда оқ.
Чеҳраси мунг,хазон сурати.
Қирқ йил бўлди севади аммо.
Айтолмайди етмас журъати.
Ёлғон дема ранжийди дили.
Бошин сила,юзларидан ўп.
Сенсиз қанча аламлар чекди.
Яна сенсиз чекарлари кўп.
Кетар чоғи алда, содда у.
Ишонади хар сўзингга жим.
Ўзинг айтчи ахволин кўриб.
Сени шундай сева олар ким.
Энди хайр,энди алвидо.
Бор кетавер ортингга боқма.
Сендан менга сунгги илтифот.
Ёниб булган юрагим ёқма.
Кўксимни ёр, юрагимни ол.
Сўнг савол бер "севганинг борми?"
У айтади кўзи жиққа ёш.
"Сиз,ўзгага аталган ёрми?"
Категория: Sevgi & Baxt Sherlari | Добавил: Rukhshona (04 Авг 2016)
Просмотров: 1327 | Рейтинг: 1.0/4