Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Биз хаммадан бахтли бўламиз севги хакида шер
Биз хаммадан бахтли бўламиз
Биз хаммадан бахтли бўламиз

Йўлларимни кутиб хилолим,
Йиғламагин лаблари болим
Кунлар ўтиб бир кун зилолим,
Биз хаммадан бахтли бўламиз

Куйдирсанг хам ишк ўчоғида,
Сен яшайсан қалб ардоғида,
Қўл ушлашиб севги боғида,
Биз хаммадан бахтли бўламиз

Кўрдим қанча қоши камонни
Лек кўрмадим сендай жанонни
Лол қолдириб еру осмонни,
Биз хаммадан бахтли бўламиз.

Севги фасли келганда бахор,
Ўзгага дил боғлама зинхор,
Ёндим куйдим дейишлар бекор.,
Биз хаммадан бахтли бўламиз.

Вафоли ёр бўлиб ўзимга,
Қулок тутгин жоним сўзимга,
Тушганида кўзинг кўзимга,
Биз хаммадан бахтли бўламиз

Келин деса отаю онам,
Мен эркалаб дейман ягонам.
Кўзларинг хам сира кўрмас нам.
Биз хаммадан бахтли бўламиз

Сен отаю онанг эркаси,
Мухаббатим асил эгаси,
Ишк ўйнашиб бахтга тўламиз,
Биз хаммадан бахтли бўламиз
Категория: Sevgi & Baxt Sherlari | Добавил: Islombek (29 Фев 2020)
Просмотров: 2475 | Рейтинг: 5.0/1