AlOne
antiqa.net/AlOne
ДУНЁНИ КЎРМАГАН ГЎДАК НОЛАСИ!
Дунёни дейишди жудаям гўзал,
Шу гаплар ростми айтинг онажон,
Шоирлар тарифига битармиш ғазал,
Сиз ёмон йўллардан қайтинг онажон!
Парчалаб олди доктор амаки,
Одамларга ўхшаб ўлмайин кетдим,
Бурда-бурда бўлди гулдек вужудим,
Хаттоки кафанни кўрмайин кетдим.
Айбим не эди онажон айтинг,
Нега аборт қилдирдингиза,
Не учун онажон, айтинг нега,
Гулдек танамни тилдирдингиза?
Онажон хафа бўлмангу мендан,
Мен ҳам дунёни кўрмоқчи эдим,
Шунча болалар сиққан дунёда,
Қийқириб шодон юрмоқчи эдим!
Кўрмаган бўлсам хам сизни онажон,
Жуда ҳам, жудаям соғиниб кетдим,
Бўғзимга тиқилди парчаланган жон,
Сиз сабаб туғулмай жаннатга етдим!
Менга насиб қилмади нетай,
Туғулиб кичкина одамча бўлиш,
Пешонамга ёзилган эканда она,
Бир бора туғулмай, бир бора ўлиш!
Кўзимни олдида жаррох столи,
Оқ либосли азроил, оппоқ бир хона,
Бўлакланган гўшт фарзанд заволи,
Нега ундай қилдингиз, нега Она?
Ахир мен дунёни кўрмоқчи эдим,
Сиз билан дунёда юрмоқчи эдим,
Нозиккина танам бўлди минг пора,
Нега ундай қилдингиз, нега Онааа?
Ўша кун, ўша кун оппоқ хонада,
Рухим чирқираб хонада учди,
Икки кўзим беҳол Онада,
Чинқириб минг бўлак танани қучди!
Дунёларга ким тўйибди мен тўймадим,
Бир кунгина капалакдек яшолмадим,
Хатто Она оқ сутингиз кўролмадим,
Атак чечак битта қадам ташлолмадим!
Сиз йиғламанг, узоқ яшанг илохим,
Бошқа ундек гунох қилманг хўпми она,
Мени қучиб зор йиғлайди Аллохим,
Сиз кабилар у дунёда кўпми она?
Соғинаман сизни бир бор кўрмасамда,
Пешонада хафа бўлманг майли Она,
Мен бахтлиман сизсиз ўзим яшасамда,
Чин дунёдан салом сизга салом Она!
Айтиб қўйинг одамларга Онажоним,
Нафс йўлига сира-сира кирмасинлар,
Оқ либосли аждархонинг қўлларига,
Ўз жигари боласини бермасинлар!
Рахмат сизга Камрон ака мехрибоним,
Дилингизга дардимниям солиб қўйдим,
Жанатлардан сизга қараб акажоним,
Кулиб туриб уйқунгизни олиб қўйдим!