“ОЙҚИЗ ЭРТАГИ” ЮЛДУЗ РАЖАБОВА ВА ЙИГИТАЛИ МАМАЖОНОВНИ ҚАНДАЙ СИНОВЛАРГА ДУЧОР ҚИЛДИ?
12.05.2016, 16:21 | |
Режиссёр Акбар Бектурдиев ўзбек кино тарихидаги энг қиммат фильмни суратга олгани ҳақида хабар бергандик. Бюджети 1,6 млрд сўмни ташкил қилган «Ойқиз эртаги» “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан суратга олинган илк тарихий эртак жанридаги фильм бўлди. Маълум бўлишича, фильм бош қаҳрамони Юлдуз Ражабова съёмка жараёнларида бир неча маротаба ҳушидан кетган. Хўш, бу қанчалик ҳақиқат, бундай ҳолатга нима сабаб бўлган? —Жуда кўп эмас, бир-икки маротаба ҳушимдан кетдим. Чунки суратга олиш жараёнлари Хивада, ичкари чўлда бўлди, кийимларимиз эса эски ва жуда қалин эди. Оёқларимизда этиклар... Қумли жойлар бўлгани учун, бу қум ҳам яхшигина қиздирар эди. Кийиб олган киймим қалин ва яхши ҳаво ўтказмаганлиги учун, ҳушимдан кетган вақтларим ҳам бўлди. Аммо бундан кейин яна ўзимга келиб, суратга олиш ишларини давом эттирдик. Чунки кўпдан буён шундай фильмни, шунақа жамоани кутган эдим. Актёр Йигитали Мамажонов ҳам фильмдаги жанг саҳналарида, мураккаб трюкларда ўзи иштирок этган, бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди: —Биз учун бу нарсалар қийинчилик эмас, балки роҳатдир. Чунки болалагимдан томдан-томга сакраб анча тобланганман. Қийинчилик озгина кийим, жиҳозлари томонидан муаммо бўлиб қолди. Кийимларимиз иссиқлик қилган вазиятлар бўлди. Биласиз, чўл жуда иссиқ бўлади. Бир-икки бор оёғимни қайириб олганимни ва юқоридагиларни ҳисобга олмаса, умуман қийинчилик бўлмади деса ҳам бўлади. | |
| |
Просмотров: 1188 | |
Всего комментариев: 0 | |