ШОҲРУҲ ТЎЙИ КЕЧИККАНИ САБАБЛАРИГА ИЗОҲ БЕРДИ
13.05.2016, 14:51 | |
Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида таниқли хонанда, реппер Шоҳруҳнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Бу тўй хонанданинг аксарият мухлисларини ҳайратлантирди, десак муболаға бўлмайди. Рафиқаси билан 2 ёшли ўғил фарзандни тарбиялаётган Шоҳруҳнинг энди тўй қилаётгани ҳақиқий янгилик бўлди. Бу ҳол интернет фойдаланувчилари ўртасида турли гап-сўзлар ва тахминларни келтириб чиқарди. Шоҳруҳнинг ўзи эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларига мурожаат этиб, кечиккан тўйи ҳақида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: “2,5 йил аввал қонуний Никоҳ ва ЗАГСдан ўтиб, кичкина байрам қилиб оила қурганман. Шу йиллар шароит бўлмагани учун тўй маросим ўтказмадим. Кеча яқинлар учун тўй ўтказдик, ортиқча гап сўзларга ҳожат йўқ”. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Шоҳруҳ ва унинг рафиқаси Златага бахт тилаймиз! | |
| |
Просмотров: 1119 | |
Всего комментариев: 0 | |