ЎЗБЕК ЭСТРАДАСИДА КЛИП УЧУН МАБЛАҒ АЯМАЙДИГАН ХОНАНДАЛАР ВА ТАН ОЛИНГАН ЭНГ ҚИММАТ КЛИП
15.05.2016, 13:10 | |
Мусиқий клипларни яратиш тарихи ўтган асрнинг 80-йилларига бориб тақалади. Аммо улар 1981 йил, хорижий телеканллардан бири MTV ташкил этилгандан сўнг оммалашиб борди. Канал ҳам эстрададаги бу янгилик сабаб шуҳрат қозонди. Одамлар шунчаки қўшиқ тинглашни яхши кўрса-да, таронага ишланган воқеани томоша қилиб туриб, қўшиқ сўзларига мосми ёки клип умуман бошқа йўналишда суратга олинганми дея баҳолашни маъқул кўради. Шунингдек клиплар хонанда ва актёрлар учун ҳам рекламанинг осон бир йўли бўлиб қолди. Ўзбек эстрадасида ҳам бир қатор машҳур хонандалар энг машҳур клипларига катта кичик маблағ сарфлаб мухлислар эътиборини қозониб келмоқда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов, Мавлуда Асалхўжаева, хонандалар Шаҳзода, Муниса Ризаева кабилар клиплари учун маблағ аямайдиган ижодкорлардан. Ўзбек эстрада тарихида эса энг қиммат клип дея Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Сарсон” қўшиғига ишланган видео энг қиммат клиплардан бири дея тан олиниб келиняпти. 2012 йил суратга олинган клип учун “9999” студияси, ўша йили битта “Ласетти” автомобили нархидаги ҳаражат сарф этган эди. Қуйида эса дунёга машҳур энг қиммат клиплар бешлиги ҳақида сўз юритамиз. 1. МАЙКЛ ЖЕКСОН ВА ЖАНЕТ ЖЕКСОН – “SCREAM” 7 МЛН. ДОЛЛАР. Майкл ва и Жанет Жексоннинг “Scream” қўшиғи 1995 йил куйланган бўлиб, унинг клипига 7 млн доллар миқторда пул сарфланган. “Грэмми” тақдимот маросимида иштирок этган клип бугунгача дунёдаги энг қиммат клипи дея эътироф этилади. Клип Марк Романек томонидан суратга олинган Клип нафақат катта бюжетли, балки энг эсда қоларли клип деб ҳам таърифланади. Майкл Жексоннинг шўх шаддод образи ва маҳоратли хореографияси кўпгина олқишларни олган. 2. МАДОННА - DIE ANOTHER DAY: 6 МЛН. ДОЛЛАР. 2002 йил куйланган Мадоннанинг “Die Another Day” қўшиғи, айнан шу қўшиқ номи билан суратга олинган Жеймсе Бонд ҳақидаги фильмга саунтрек эди. Ушбу клип “Traktor’а” студияси бошчилигида суратга олинган. Воқеаларда Мадонна яхшилик ва ёвузликнинг ўзаро курашини акс эттирган. Аммо бироз танқид остига олинган клип воқеаларининг умумий бюжети 6 млн. долларни ташкил этади. 3. МАЙКЛ ЖЕКСОН – “BLACK OR WHITE” 4 МЛН. ДОЛЛАР Майкл Жексоннинг “Black or White” қўшиғига ишланган клип 1991 йил илк эфирга узатилган бўлиб ўша даврда у мусиқий каналларнинг барчасида узоқ вақт давомида биринчи ўринларни эгаллаган. Мазкур видео клип Жон Лэндис томонидан суратга олинган. 4 млн. долларга суратга олинган клип цензурага тугри келмагани учун кўп бора танқид қилинган. 4. МЭРАЙ КЭРИ ВА ЖЕЙ-ЗИ – “HEARTBREAKER” 2,5 МЛН. ДОЛЛАР. Машҳур рэп хонандаси Жей-Зи иштирокидаги ушбу қўшиқ 1999 йил тақдим этилган. Мэрай Кэрининг ушбу «Heartbreaker» дуэти унинг аввалги қўшиқларидан кўра кўп оммалашган бўлса-да кўпрок танқидга учраган. Хонанда мазкур клипи учун 2,5 млн. доллар сарфлаган 5. ЖАНЕТ ЖЕКСОН – “DOESN’T REALLY MATTER” 2,5 МЛН ДОЛЛАР. Жанет Жексоннинг “Doesn’t Really Matter” қўшиғи 2000 йил “Телба профессор” фильмига саунтрек сифатида ижро этилган эди. Жозеф Канн бошчилик қилган клип $2,5 млн. долларга суратга туширилган. | |
| |
Просмотров: 1110 | |
Всего комментариев: 0 | |