ШОҲРУҲХОН ОНАСИ ТОПГАН ҚИЗГА УЙЛАНИШИНИ ОШКОР ҚИЛДИ
18.05.2016, 15:36 | |
Кейинги пайтда барча муҳлисларни қизиқтираётган саволга Шоҳруҳхондан жавоб олишга ҳаракат қилдик... - Ўзбек оиласида келинни она танлайди. Сиз ҳам онангиз танлаган қиз билан оила қурган бўлармидингиз? - Чиндан ҳам барибир онамлар танлайдилар, яъни ўзимиз топсак ҳам, уйга олиб бориб, уларга кўрсатиб, таништирамиз-ку! Албатта, уйдагиларнинг ҳам розилиги олинади, ҳамманинг фикрини, розилигини оламиз. Аммо, муҳаббатни ҳам унутмаслик керак, деб ўйлайман! - Онангизга келиннинг қаерда ўқиши, касби, мавқейи, оиласи каби маълумотлар қанчалик муҳим? Чунки, ўзбек оиласида барибир суриштиришлар бўлади! - Онамлар, “биринчи навбатда меҳрибон қиз бўлсин, сени юракдан яхши кўрсин, умрингни охиригача сен билан бирга бўладиган инсон бўлсин”, дейдилар. Қолгани, менимча, муҳим эмас! - Актриса Асал Шодиева билан фотосессиянгиз ҳам, босилиб қолган анча гап-cўзларни “жонлантирди”! - Оилавий ҳаётда бўлаётган воқеалар, ҳаммани ўз оиласида қолгани яхши, оммага ҳавола қилинмайди! Кўриб турганингиздек, Шоҳруҳхон Асалга уйланаётганини ошкор ҳам, инкор ҳам этмаяпти. Эслатиб ўтамиз, хонанданинг тўйи 5 июнь куни пойтахтимиздаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтади. | |
| |
Просмотров: 1128 | |
Всего комментариев: 0 | |