Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

СУД 21 ЁШЛИ ТУНИСЛИК ЙИГИТНИНГ 71 ЁШЛИ ШВЕЙЦАРИЯЛИК АЁЛГА УЙЛАНИШИНИ ТАҚИҚЛАДИ
24.05.2016, 10:54
Швейцария суди 21 ёшли Тунис фуқароси 71 ёшли швейцариялик аёлни севмайди, деган қарорга келди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Йигитчани фақатгина Швейцария фуқаролигини олиш имконияти туфайли ўзидан 50 ёш катта аёлга уйланмоқчи эканлиги тахмин қилинмоқда.

Аёлнинг ўзи эса йигит билан унинг қизиқишлари жуда ўхшаш эканлигини маълум қилган.

“Биз иккаламиз ҳам рэп йўналишидаги қўшиқларни севиб тинглаймиз. Тоза ҳавода сайр қилиш жону дилимиз. Бизнинг қизиқишларимиз ҳам бир хил”,—дейди 71 ёшли швейцариялик аёл.

Тунислик йигит ва швецариялик аёл бундан 3 йил олдин интернетда танишган. Бироқ, улар биринчи марта ўтган йили учрашишди. Швецариялик аёл Тунисга бориб, йигит билан турмуш қуришга аҳд қилди.

Швейцария қонунларига кўра, никоҳдан ўтмоқчи бўлган фуқаролар дастлаб яшаш жойига ариза билан мурожаат қилишади. ФҲДЁ бўлими барча зарурий ҳужжатларни йиғиб, уларни кўздан кечиради. Агар ҳамма ҳужжатлар жойида бўлса, ҳужжатлар никоҳни расмийлаштириш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида судга йўналтирилади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1129 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]