ЙИГИТАЛИ МАМАЖОНОВ: “РАЙҲОНГА УЙЛАНИБ ЁШЛИК ҚИЛГАНДИРМАН...”
10.05.2016, 13:54 | |
Актёр бўлғуси турмуш ўртоғини қандай тасаввур қилиши ҳақида айтди. Бугунги кунда ўзбек киносининг юқори пиллапоялари сари интилаётган актёр Йигитали Мамажонов ўзининг бетакрор роллари ва образлари билан мухлислар қалбидан тобора чуқур жой олмоқда. “Сабо” газетасининг навбатдаги сонида актёр ўзининг бугунги ижоди ва кечинмалари билан ўртоқлашди. Актёр Райҳон энди ўтмишда қолгани ва бўлғуси турмуш ўртоғини қандай тасаввур қилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди: — Энг аввало, оила аъзоларим ва яқинларимни ҳурмат қилиши муҳим. Қалби, ташқи қиёфаси, кўзлари чиройли бўлишини истайман. Келажакда қиз фарзанд кўрсам онасига, ўғил бўлса менга ўхшашини ҳоҳлайман. Райҳонга уйланиб балки ёшлик қилгандирман. Лекин, назаримда, бу менинг тақдиримга ёзилган бўлса керак. Ҳаёт йўлларимда нимаики бўлмасин, барчаси яхшиликка деб ўйлайман. Эгизакларим – Ислом ва Имрон билан ҳозирча ҳафтада бир марта кўришамиз. Иккаласи ҳам жуда ақлли бўлиб боришяпти. | |
| |
Просмотров: 1218 | |
Всего комментариев: 0 | |