SWIFT банк тизими хакерлик ҳужумига учради
| 13.05.2016, 12:48 |
Банк маълумотлари билан алмашиш тизими SWIFT иккинчи марта киберҳужумга учраганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди. SWIFT вакилининг айтишича, ҳужум тижорат банкига уюштирилган. SWIFT’да ушбу ҳужумга банк ходимлари алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилди. Ҳужум қандай якунлангани маълум қилинмади. Февралда хакерлар гуруҳи Бангладеш марказий банки тизимини бузиб киришганди. Улар банк ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиб, Бангладеш олтин-валюта захиралари сақланадиган Нью-Йоркдаги федерал захира банкидан марказий банк ҳисоб рақамларидан Shalika Foundation нотижорат ташкилотининг Шри-Ланка ва Филиппиндаги ҳисоб рақамларига пул ўтказишни сўрашган.SWIFT’да навбатдаги ҳужум Бангладеш марказий банкидаги ўғрилик "ягона ҳолат бўлмай, балки банкларга қарши кенг кампаниянинг бир қисми эканлигидан" дарак бериши айтилди. |
Добавил: Semeh | |
Просмотров: 1048
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]