Дунё шаҳарлари ҳавоси тобора ифлосланиб бормоқда
| 13.05.2016, 13:03 |
Дунё шаҳарларида истиқомат қилувчи 80 фоиздан ортиқ одамлар ифлосланган ҳаводан нафас олади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар қилди. Ифлосланган ҳаво муаммосидан дунёнинг кўплаб мамлакатлари азият чекади, бироқ ночор давлатларда бу муаммо, айниқса, кескинлашган. ЖССТ маълумотига кўра, аҳолиси 100 мингдан ортиқ, паст ва ўртача даромадли давлатларда жойлашган 98 фоиз шаҳарлар ҳаво сифати бўйича ташкилот стандартларига жавоб бермайди. Юқори даромадли мамлакатларда бундай шаҳарлар кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этади. Умуман олганда, ЖССТ маълумотлари бўйича, шаҳарларда ҳаво ҳолати ёмонлашмоқда: 2008 йилдан 2013 йилга қадар зарарли моддалар концентрацияси 8 фоизга ошган. Энг ифлосланган шаҳарлар қаторида Деҳли, Қоҳира ва Дакка энг аввалги ўринларни эгаллаган. Осиё шарқий шаҳарлари ҳамда Ўрта Ер денгизи шарқий қирғоғидаги шаҳарларда ҳаво ифлосланиш даражаси ўсиб бормоқда. |
Добавил: Semeh | |
Просмотров: 954
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]