ЭКВАДОРДА ДАЙКО ЛАҚАБЛИ ИТ 7 КИШИНИ ЗИЛЗИЛА ХАРОБАЛАРИ ОСТИДАН ҚУТҚАРДИ
25.04.2016, 12:52 | |
Эквадорда Дайко лақабли ит қутқарувчиларга зилзила харобалари остида қолиб кетган кишиларни қутқаришга кўмаклашди, оқибатда эса ўзи сувсизликдан нобуд бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. Қутқарувчилар ўз ёрдамчиларини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солган, бироқ уринишлар бесамар кетган. “Дайко хизмат вазифасини адо этиш учун ўзини қурбон қилди. Пелерналес ва бошқа ҳудудларда кўрстаган жасоратинг учун сенга ташаккур”,— дея миннатдорчилик билдирди қутқарувчилар лабрадор итга. Дайко уч йилдан бери қутқарув хизматида инсонларни қутқаришга кўмаклашаётган эди. Маълумот учун, 17 апрелга ўтар кечаси Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила рўй берди. | |
| |
Просмотров: 1025 | |
Всего комментариев: 0 | |